Новости Генерального консульства


«Аргументы и факты»: Конституциявий ислоҳот 1992 йилда қабул қилинган Асосий қонуннинг бир қатор фундаментал қоидаларига таъсир қилади

«Аргументы и факты»: Конституциявий ислоҳот 1992 йилда қабул қилинган Асосий қонуннинг бир қатор фундаментал қоидаларига таъсир қилади

МОСКВА, 10 август. /«Дунё» АА/. Россиянинг оммабоп «Аргументы и факты» ҳафтаномаси саҳифасида Россия ҳукумати ҳузуридаги Қонунчилик ва қиёсий ҳуқуқ институти етакчи илмий ходими, юридик фанлар номзоди Сергей Чиркиннинг Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар мавзусига бағишланган мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекистон — жуда қадимий анъана ва тарихга эга мамлакат. Ўзбек халқи жаҳон ва Ислом цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган. Мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ўзгаришларни Конституциянинг пухта ишлаб чиқилган ҳуқуқий нормаларида мустаҳкамлаган ҳолда замонавий тараққиётнинг кўпгина саволларига жавоб бериш вақти келди», деб ёзади эксперт.

Мақолада қайд этилишича, конституциявий ислоҳот 1992 йилги Конституциянинг бир қатор фундаментал қоидаларига таъсир қилади, ўзгартиради ва тўлдиради. Президент Шавкат Мирзиёев Асосий қонунни янгилашда тўртта устувор йўналишни белгилаб берди. Конституцияни янгилашнинг биринчи йўналиши инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати ҳамда манфаатларидан иборат. Ушбу конституциявий вазифанинг бажарилиши, биринчи навбатда, 1992 йилги Конституциянинг муқаддимаси таҳририда ўз аксини топади ва қайта кўриб чиқилиши ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.

Муаллиф янгиланадиган Конституция лойиҳасига барча соҳалар бўйича киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни келтирар экан, уларни «ижтимоий», деб атади.

Унинг ёзишича, кенг кўламли ўзгаришлар бошланмоқда. Бироқ уларнинг Конституцияда мустаҳкамланиши ундан ҳам муҳим босқичиннг бошланишини, яъни улар қонун ижодкорлиги фаолияти орқали амалга оширилишини англатади.

«Конституция муқаддимасида мустаҳкамлаб қўйилган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг тамойиллари: Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, биринчи навбатда, қўшни давлатлар билан бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлаш, ҳамкорлик ва ҳурмат, тинчлик, тотувлик асосидаги аҳил, дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш истаги барча ташаббуслар муваффақиятининг муҳим шарти бўлади», дея хулоса қилади «Аргументы и факты» газетаси.

📅 13.08.2022

Новости Генерального консульства


О встрече с главой МИД Беларуси
Лидеры Узбекистана и России обсудили актуальные вопросы двусторонней и региональной повестки
Tashqi ishlar vazirligi Oʻzbekistonda professional taʼlimni rivojlantirishga koʻmaklashmoqda
Делегация из Узбекистана проводит переговоры в регионах Сибири
Встреча с делегацией Миссии по оценке потребностей БДИПЧ ОБСЕ
О церемонии вручения дипломов выпускникам УМЭД
Встреча с заместителем главы МИД Республики Корея
Сотрудничество между Узбекистаном и ЕС выходит на новый уровень
Президента Шавката Мирзиёева начнется...
О встрече с Генеральным секретарем ОЭС
Встреча с Послом Испании
О церемонии вручения гуманитарного груза
Состоялось заседание Коллегии Министерства иностранных дел Республики Узбекистан
В Узбекистане для туристов снимаются все ограничения, наложенные ранее в связи с пандемией коронавируса.
Уважаемые граждане!
Вниманию соотечественников, планирующих посетить или находящихся в Красноярске, а также других близлежащих регионах России
Срок пребывания граждан Узбекистан на территории России без регистрации продлен с 7 до 15 дней
В Узбекистане для туристов снимаются все ограничения, наложенные ранее в связи с пандемией коронавируса
Статья Уполномоченного Олий Мажлиса Республики Узбекистан по правам человека (омбудсмана) на тему «Право на свободу и личную неприкосновенность – право, гарантированное Конституцией»
27-30 апреля с.г. сотрудники Генерального консульства посетили с рабочим визитом Якутию.